
АПЛ 1-тур ўйинлари Жота хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади
Англия Премьер-лигаси-2025/2026 йилги мавсуми стартидаги ўйинлар "Ливерпуль"нинг вафот этган футболчиси Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда Британиянинг BBC онлайн нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, АПЛнинг 1-тур учрашувларида ҳам футболчилар қора рангли енг боғичларини тақишади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Испанияда укаси билан бирга вафот этди. Фожиали воқеа 3 июль куни содир бўлган. Жота "Ливерпуль" сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
"Қизиллар" сафида португалиялик қанот ҳужумчиси Англия Премьер-лигаси ва ички кубокларда ғолиб чиқди. Португалия терма жамоаси билан Жота УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига айланган эди.
Комментарии