
АПЛ. "Челси" йирик ҳисобда "Уотфорд"га ютқазди
Англия Премьер-лигаси 26-тур сўнгги ўйинида "Уотфорд" жамоаси ўз майдонида "Челси" футболчиларини қабул қилди.
Голларга бой кечган ўйинда "Челси" кутилмаганда 1:4 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. Антонио Конте шогирдлари қаторасига иккинчи ўйинда кучсиз саналган рақибга ютқазди.
Қайд эиш керакки, "Челси" 30-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Бакойоко 5 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Уотфорд - Челси 4:1
Голлар: 1:0 – 42, пенальти Дини, 1:1 – 82 Азар, 2:1 – 84 Янмат, 3:1 – 88 Деулофеу, 4:1 – 90 Перейра.
Уотфорд – Карнезис, Мариаппа, Предль, Холебас, Янмат, Капу, Дукуре, Зегелар, Деулофеу (Каррильо, 89), Ришарлисон (Перейра, 65), Дини (Грэй, 90).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Азар, Канте, Виллиан, Бакайоко, Педро, Дзаппакоста.
Огоҳлантиришлар: Бакайоко (25), Ришарлисон (45), Предль (50), Давид Луиз (58), Фабрегас(62).
Четлатиш: Бакайоко (30).
Комментарии