АПЛ футболчилари янги ташаббус билан чиқишди

  • 9 апреля, 2020, 11:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия премьер-лигаси футболчилари коронавирус пандемиясига қарши курашаётган Миллий соғлиқни сақлаш хизматини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги фонд очишди.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, янги фонд очиш ташаббуси Харри Магуайр ("Манчестер Юнайтед"), Жордан Хендерсон ("Ливерпуль") ва Харри Кейндан ("Тоттенхэм") чиққан.

Айтиш керакки, ҳозирги кунгача Британияда 60 мингдан ортиқ инсонда COVID-19 вируси борлиги аниқланди. Вафот этганлар сони эса 7 мингдан ортиб кетди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию