АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади. Ҳусанов эса захирадан ўйинга қўшилди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг илк турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" "Вулверхэмптон" билан куч синашиб, 0:4 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. 
 
Дастлаб ўйиннинг 34-дақиқасида Эрлинг Холанд ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Тийани Рейндерс чиройли гол уриб, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида норвегиялик форвард дублни расмийлаштирди. Шунингдек, захирадан ўйинга қўшилган Райан Шерки 80-дақиқада ўз номини таблога ёздирган ҳолда, ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 23 август куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказади. Мазкур ўйин эса Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season

Вулверхэмптон Вондерерс

Окончен
0 : 4

16.08.2025 21:30

Манчестер Сити

  • Tijjani Reijnders 37'
  • Erling Haaland 34'
  • Erling Haaland 61'
  • Rayan Cherki 81'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию