
АПЛ. "Манчестер Сити" "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди. Де Брюйнедан "покер"!
Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда "шаҳарликлар" йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафидан Де Брюйне "покер" қайд этган бўлса яна бир голни Стерлинг ўз номига ёздириб қўйди. "Бўрилар"дан жавоб голини Дендонкер киритди.
Маълумот учун, мазкур ғалабадан кейин Гвардиола шогирдлари очколари сонини 89тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Комментарии