АПЛ. "Отишмага" айланган баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Борнмут" билан жанговар дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 16-турнинг сўнгги баҳси голларга бой кечди. 
 
Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилди ва 4:4 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Якунланган беллашув камбекларга бой ўтди. 
 
Тўқнашувнинг 13-дақиқасида Амад ҳисобни очди, 40-дақиқада эса "Борнмут" ҳужумчиси Семеньо орадаги фарқни йўққа чиқазди. Бўлим якунланаётганда Бруну Фернандешнинг узатмасини Каземиро голга айлантириб, "қизил иблислар"ни яна олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 6 дақиқасида "Борнмут" икки гол уришга муваффақ бўлди. Бу голларга Эванилсон ҳамда Маркус Тавернье муаллифлик қилди. 
 
77-дақиқада португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш жарима зарбасидан чиройли гол уриб, ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Кунья ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бироқ, 84-дақиқада Эли Жуниор Крупи Борнмутнинг 4-голини киритди ва ҳисобни 4:4 қилди.

Tecno

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season

Манчестер Юнайтед

  • Amad Diallo 13'
  • Casemiro 45'
  • Bruno Fernandes  77'
  • Matheus Cunha 79'
Окончен
4 : 4

16.12.2025 01:00

АФК Борнмут

  • Antoine Semenyo 40'
  • Marcus Tavernier 52'
  • Evanilson 46'
  • Eli Kroupi 84'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию