 
                АПЛ. "Саутгемптон" - "Арсенал": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Арсенал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+5' Ўйин якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди! 
- 90+2'Пепе ўрнига Жо Уиллок майдонга тушди. 
- 90+1' Самуэль Уотс огоҳлантирилди. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88'Валери жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яна яхши ҳаракат қилди. 
- 85' Уорд-Проузнинг зарбасини Лено бартараф этди. 
- 83'Адамснинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади. 
- 80'Дэн Лундулу ҳужумда қоида бузди. 
- 77'Майдон эгалари рақибни ҳимояда кутиб олишни мақсад кутмоқда. 
- 74' Уолкотт ҳамда Уотс захирага олинди. Улар ўрнига Ингс ҳва Лундулу ўйинни давом эттиради. 
- 72' ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! Яқин масофадан зарба йўллаган Александр дарвозабонга имконият қолдирмади. 
- 72' Жароҳат олган Смит-Роу ўрнига Виллиан майдонга тушди. 
- 70' Пепе огоҳлантирилди. 
- 70' Эмиль Смит-Роуга тиббий ёрдам керак. 
- 66'Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам эрта прессинг уюштириб, рақибни тезроқ тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиляпти. 
- 63'Қарши ҳужумга ўтган Сака ноаниқ зарбаси билан жамоадошлари ҳафсаласини пир қилди. 
- 61'Хазенхюттль шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан ҳимоядаги бўш ҳудудни изламоқда. 
- 58' Давид Луизга тиббий ёрдам керак. 
- 56'Бельерин марказга узатма амалга оширди. Пепе тўп йўналишини нотўғри томонга ўзгартириб юборди. 
- 54' Бурчакдан оширилган тўпни "канонирлар" узоқлаштирди. 
- 52'"Авлиёлар" орқа чизиқда тўпни назорати қилишига тўғри келмоқда. "Арсенал" босим уюштиряпти. 
- 50' Уолкоттнинг зарбасидан кейин тўпни Лено ушлаб олди. 
- 48'Ўйин майдон марказида кечмоқда. 
- 46' Иккинчи бўлим бошланди! 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз! 
- 45+3' Танаффус! 
- 45+2' Бурчакдан етказиб берилган тўпни майдон эгалари қайтарди. 
- 45+1'Диаллонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 45' Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43'Ўйин майдон марказида, тенг курашлар остида давом этмоқда. 
- 41'Жарима майдони ичида Ляказетт йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятга ортиқча эътибор бермади. 
- 39' ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобда олдинга ўтиб олди! Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Сака дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади. 
- 37'Рақибининг қўпол хатосидан кейин тўпга эгалик қилган Уолкотт пас беришда адашди. 
- 34'Ляказеттнинг узатмаси шерикларигача етиб бормади. 
- 31'Адамс ҳужумда қоида бузиш эвазига тўпни олиб қўйди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 29'Армстронгнинг зарбасидан кейин тўп у кутганчалик айланмади. 
- 27'Қанотдан яхши ёриб кирган Валери ноаниқ зарба берди. 
- 24' Адамснинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Лено қайтарди. 
- 21'"Канонирлар" майдон бўйлаб тўпни бир-бирига ошириб, рақибнинг ожиз нуқтисини изламоқда. 
- 19' Тезликда ўтиб кетган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Бельерин огоҳлантирилди. 
- 17'Уолкоттнинг жарима майдони ташқарсидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 16'"Авлиёлар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти. 
- 14'Седрикнинг ажойиб зарбаси бироз ноаниқ кетди. Жуда чиройли гол кўришимиз мумкин эди. 
- 13'Рақибининг тезкор қарши ҳужумини Стефенс бартараф этди. 
- 10'Бельерин томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. 
- 8' ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни тенглаштирди! Жаканинг пасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Пепе дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди. 
- 6' Марказга оширилган тўпга зарба берган Холдинг мўлжалда адашди. 
- 4'Саканинг хавфли узатмасини ҳимоячилар қайтарди. 
- 3' ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Сен урмасанг, сенга уришади! Уорд-Проузнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Армстронг дарвозага киритди. 
- 2'Илк вазиятни меҳмонлар юзага келтирди. Бироқ Ляказетт уни гол билан якунлай олмади. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади. 



Комментарии