АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"ни тор-мор этди

  • 3 апреля, 2022, 22:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 31-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ньюкасл" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

"Шпорлар" таркибида, Дэвис, Доэрти, Сон, Эмерсон ва Бергвейн гол уришга муваффақ бўлди. Бунга меҳмонлардан Шер бир бора жавоб қайтара олди, холос. 

Шу тариқа, Конте шогирдлари очколари сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 31 очкоси бор "қарғалар" 15-поғонани банд этган. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию