АПЛ ва Бундеслига клублари ёш ярим ҳимоячи учун курашади

BEPUL PROPAN

"Ньюкасл"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Льюис Майли ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда. 

Манбага кўра, Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси клублари ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Юқори рақобат туфайли "Ньюкасл"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш Майли учун қийин бўлмоқда.

Жорий мавсумда Майли барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Майлининг "қарғалар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию