АПЛда қўшҳокимлик: МЮ "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, "Ливерпуль"га етиб олди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" билан баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Ўйинда иккала жамоа навбати билан устунлик қилди. 40-дақиқада Антони Марсьяль қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. 58-дақиқада Бертран Траоре рикошетдан сўнг, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 2 дақиқадан сўнг, Поль Погба рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва учрашув бош ҳаками "Вилла" дарвозасига пенальти белгилади. Бруну Фернандеш 11 метрли зарбани аниқ амалга оширди. Гол ўйиндаги сўнггиси бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг МЮ 16 та ўйинда 33 очко тўплаб "Ливерпуль"га етиб олди, "Астон Вилла" эса 15 та баҳсда 26 очко билан 6 ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Alisher Markayev
02/01/2021 08:14
Манчестер Юнайтед чемпион
Омад тилайман.
Alisher Markayev
02/01/2021 08:14
Манчестер Юнайтед чемпион
Омад тилайман.