АПЛнинг икки гранди Рокени сотиб олмоқчи

BEPUL PROPAN

"Барселона" клуби ҳужумчиси Витор Роке клуб раҳбариятида кутилганидек яхши таассурот қолдирмади. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, "кўк гранаталар" ёзги трансфер ойнасида бразилиялик футболчини ижарага бериб юборади. Агар яхшироқ таклиф тушадишган бўлса, уни сотишга ҳам рози. 

Манбага кўра, Роке Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттириши мумкин. 19 ёшли форварднинг хизматларига Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенхем" клублари қизиқиш билдирмоқда. Виторнинг "Transfermarkt"даги нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг жорий мавсумида Виктор 11 та ўйин ўтказиб, икки бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию