
Араухо Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этмайди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ФИФА кунларида Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Ушбу баҳсда "Барселона" ҳимоячиси Роанльд Араухо иштирок этмайди.
Инсайдер Фернандо Поло хабар беришича, Марсело Бьелса футболчини ушбу йиғинга чақирмайди. Сабаби, мураббий унга дам беришни истади.
Рональд ПСЖ билан бўлган Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда захирада қолдирилганди. У "Барселона" сафида ушбу мавсум 6 та баҳсда иштирок этиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай - Ўзбекистон ўйини 13 октяюрь куни бўлиб ўтади.
Комментарии