
Араухо Рэшфорд ҳақида: "У машғулотларда ҳам худди шундай ўйнайди"
"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Рональд Араухо Чемпионлар лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда (2:1) Маркус Рэшфорднинг ҳаракатларига баҳо берди. "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида келган англиялик вингер дубли орқали каталонияликларга меҳмонда ғалаба қозонишда ёрдам берди.
"Маркус ажойиб ўйнади. Биз уни яхши биламиз, машғулотларда ҳам худди шундай ҳаракат қилади. У зўр футболчи. Ундан жуда мамнунман, у биз билан экани учун хурсандман. Умид қиламан, "Барселона"да ўйиндан завқ олишда давом этади", – дея таъриф бериб ўтди уругвайлик фулбек.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорднинг ижара шартномаси мавсум охиригача амал қилади, битимда сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
Комментарии