Арман Царукян: "Ислом Маҳачев билан жанг бўлиши энди жуда қийин"
Россия ва Арманистон шарафини ҳимоя қилаётган Арман Царукян енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Ислом Махачев билан жанг ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Бизнинг йўлларимиз, эҳтимол, энди кесишмас. Мен 70 килода мустаҳкам қолмоқчиман, Махачев эса 77 килога ўтди ва қайтиши даргумон. Унга ярим ўрта вазнда омад тилайман ва умид қиламанки, у камарни қўлга киритиб, уни хоҳлаганича ҳимоя қилади", — деди Арман "Sport 24" га берган интервьюсида.
Демак, барчамиз кутган Царукян ва Маҳачев ўртасидаги супер тўқнашувни кўриш эҳтимоли деярли йўқ.



Комментарии