Арне Слот: "Диогу Жотанинг ўлими ҳаммамизни жуда қаттиқ қайғуга солди"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Диогу Жотанинг фожиали ўлими жамоага қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

Tecno

"Бу ёз клуб билан боғлиқ барча учун оғир кечди. Диогу Жотанинг вафоти ҳаммамизга кучли таъсир қилди. Ҳали-ҳамон бу фожиани қабул қилишга ҳаракат қиляпмиз. Диогунинг рафиқаси, фарзандлари ва дўстлари қандай оғриқни бошдан кечираётганини тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Клуб уларга барча жиҳатдан ёрдам беришда давом этади.

Бу йўқотиш жамоамизнинг ҳар бир аъзосига таъсир қилди, аммо энг муҳими — футбол олами ва айниқса, "Ливерпуль" жамоасининг кўрсатган муҳаббати ва ғамхўрлигидир.

Мен футболчиларимнинг матонати ва жасоратидан жуда ҳам ҳайратдаман. Улар тасаввур қилиб бўлмас даражада оғир вазиятда бирлашиб, майдонда ва унинг ташқарисида ҳақиқий инсонийлик ва жамоавийлик намоён этишди. Биз улардан бундан ортиқни талаб қила олмас эдик. Мен ҳар бир футболчим билан фахрланаман.

Диогу ҳар доим бизнинг орамизда бўлади — қалбимизда, хотирамизда ва қайси йўлдан бормайлик, у биз билан бирга юради", — дея таъриф бериб ўтди мерсесайдликлар мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Диогу Жота ва унинг укаси Андре Тейшейра да Силва (Португалиянинг иккинчи дивизионидаги "Пенафиэл" клуби ўйинчиси) Испаниядаги йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлишган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию