Арне Слот: "Рақиблар бизнинг ўйинга бошқача ёндашяпти"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоага рақиблар ҳозир ва ўтган мавсумда қандай ёндашгани ҳақида гапирди.

Tecno

"Бу мавсумда стандарт ҳолатлардан гол уришга яқин бўлдик, яратилаётган имкониятлар сонидан жуда мамнунман. Лекин ҳозирча гол йўқ. Бу омадсизликми? Ҳа, айни пайтда бизга бироз омад етишмаяпти. Агар бутун мавсум давомида шундай бўлса, эҳтимол, бошқа сабаблар ҳам бордир.

Асосий фарқ – ўтган мавсумнинг биринчи қисмида ва иккинчи қисмида ўйиндан уриладиган голларда эди. Биз ҳеч нарсани ўзгартирганимиз йўқ, аммо рақиблар бизга қарши ўйинларда кўп нарсани бошқача қила бошлади.

Клоппдан қолган совғаларнинг бири – жамоанинг олдинги мавсумларда 3 ва 5-ўринда бўлиши эди. Шу боис, янги мураббий келганида барча: "Қани, энди "Ливерпуль"га қарши ўйнайлик!" деб чиқди.

Мавсумнинг биринчи ярмида рақиблар бизга бутунлай бошқача ўйнашди. Ҳатто ички чемпионатдаям ва Чемпионлар лигасидаям юз берди.

Бу ҳолат ҳозирги мавсумда ҳам юз бермоқда. Биз бунга жавоб топишимиз керак. Ўтган мавсумда стандарт ҳолатлар шунинг ечими эди – кўплаб жамоалар паст блокни айнан шу орқали ёриб ўтарди. Аммо бу мавсумда биз ҳали бундай йўл билан гол урмадик", – дея таъриф бериб ўтди мерсисайдликлар мутахассиси.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию