Арсен Венгер: "Вирцни марказда ўйнатиш — бу стратегик хато"
"Арсенал" клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Ливерпуль" сафидаги Флориан Вирцнинг позицияси борасида фикр билдирди.
Венгернинг айтишича, Виртц трансфер чоғида жамоадан унга марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи — "ўнинчи" позициясини кафолатлашни сўраган. Бу қарор "Ливерпуль" ярим ҳимоясидаги мувозанатни бузгани таъкидланмоқда.
"Муаммо Виртцнинг талаби билан боғлиқ. У қанотда эмас, марказда ўйнашни истади. Натижада ўтган мавсумда жуда яхши ўзаро тушунувга эга бўлган Гравенберх, Мак Аллистер ва Собослаи уйғунлиги бузилди. Эндиликда Собослаи мажбурий равишда қанотда ҳаракат қилмоқда.
Агар мен Арне Слотнинг ўрнида бўлганимда, ўтган мавсумдаги ярим ҳимоя триосига қайтардим ва Вирцни чап қанотга жойлаштирган бўлардим. У ерда унга ҳам кенглик, ҳам эркин ҳаракатланиш имкони бор.
Аммо уни марказда ушлаб туриш — бу стратегик хато", — деди Арсен Венгер.



Комментарии