"Арсенал" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия лига Кубоги чорак финалида "Арсенал" "Манчестер Сити" билан баҳс олиб боради. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатишингиз мумкин.
- 90+3'

Ўйин якунланди.
- 90+2'
Николас Пепенинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 90+1'
Рияд Марезнинг зарбасини Рунар Рунарссон бартараф этди.
- 90'

Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Седрик Соарешнинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 85'
Николас Пепе зарбаси ноаниқ чиқди.
- 84'
Рияд Марез ҳимоячиларни ортда қолдира олмади.
- 81'
Саед Колашинац ва Эмил Смит-Роунинг пасларини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.
- 80'
Саед Колашинац пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 77'

Александр Ляказетт ўрнига Фоларин Балогун ўйинга қўшилди.
- 77'

Родри ўрнига Кайл Уокер майдонга тушди.
- 74'

Габирэл Жезус ўрнини Серхио Агуэрога бўшатиб берди.
- 73'

ГОООООООООЛ! Эмерик Лапорт Фил Фоденнинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 72'
Рияд Марез жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.
- 71'

Саед Колашинац ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 70'

Бернарду Силва ўринга Ферран Торрес майдонга тушди.
- 10'
Александр Ляказеттнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 66'

Мохамед Эль-Ненни ўрнига Эмил Смит-Роу майдонга тушди.
- 64'

Бернарду Силва қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 64'
Бернарду Силванинг пасини ҳимоячилар узоқлашитиршди.
- 62'
Саед Колашинанинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 60'

ГООООООООЛ! Фил Фоден Фернандиньонинг пасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди.
- 58'
Саед Колашинацнинг оёғидан тўп майдонни тарк этди.
- 55'

ГООООООЛ! Рияд Марез жаримадан кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

- 53'
Габриэль ўйин қоидасини бузди.
- 51'
Габриэль қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 49'

Мартинелли жароҳати боис майдонни тарк этди, унинг ўрнига Николас Пепе тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+4'

Биринчи тайм якунланди.
- 45+3'
Мартинелли майдонга қайтди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Мартинелли жароҳат олди.

- 43'
Жозеф Уиллокнинг узатмасини Закари Штеффен ушлаб олди.
- 42'

Габриэл Жезуснинг кучли зарбасини Рунар Рунарссон қийинчилик билан қайтарди.
- 40'
Мэйтленд-Найлснинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.
- 36'
Манчестер Сити тўпни назорат қилмоқда.
- 32'

ГООООООООЛ! Қанотдан узатилган пасни Александр Ляказетт боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

- 29'

Рубен Диаш бурчак зарбасидан сўнг дарвозага тўпни тўғрилаб қўймоқчи бўлди, лекин ноаниқ.
- 25'

Шкордан Мустафи подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

- 26'

Фил Фоденнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлпштиришди.
- 24'
Рияд Марезнинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 23'

Эл-Нини кўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 23'

Эмирик Лапорт бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, ноаниқ
- 22'
Рияд Марезнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 19'
Александр Ляказеттнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.
- 15'
Габриэл Жезус қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 13'

Даниэль Себальоснинг бурчак зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 13'
Жозеф Уиллокнинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 13'
Манчестер Сити тўпни назорат қилмоқда.
- 7'
Фил Фоденнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 6'
Фернандиньо жарима майдони ичида пасни қабул қилди ва дарвозага кучли зарба берди, бироз ноаниқ.
- 6'
Александр Зинченконинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 3'

ГООООООЛ! Габриэл Жезус ҳимоячилардан олдинроқ ҳаракат қилди ва қанотдан узатилган пасни дарвозага жойлаб қўйди.

- 1'

Ўйин бошланди.



Комментарии