
"Арсенал" "Реал"нинг режасини бузмоқчи
"Реал" ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва сўнгги пайтларда матбуот мадридликларни Уильям Салиба билан боғламоқда. Франциялик ҳимоячи "Арсенал" сафида юқори даражада ўйин кўрсатаётгани сабабли, Мадрид клубининг унга қизиқиш билдираётгани ажабланарли эмас.
Мадрид грандининг қизиқишига жавобан, "Арсенал" Салибани жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Лондон клуби 23 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилиш ниятида. Агар келишув имзоланса, Салиба "канонирлар" сафидаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.TBR Football нашрининг хабарига кўра, унинг ҳафталик маоши 250 минг фунт стерлинг бўлиши мумкин.
Манбага кўра, "Арсенал" раҳбарияти франциялик ҳимоячи билан шартномани узайтиришига ишонмоқда.
Комментарии