
“Арсенал” яна бир трансферни эълон қилди
Англия Премьер-лигасида мунтазам чемпионлик учун курашиб келаётган Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз сафига иқтидорли янги футболчини қўшиб олди.
Клуб матбуот хизмати жамоага 21 ёшли марказий ҳимоячи Кристиан Москера олиб келингани ҳақида расмий хабар тарқатди.
Испаниялик футболчи Ла Лигада “Валенсия” асосий таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб келаётган эди.
Таниқлик инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, бу трансфер “канонирлар”га 15 миллион евро эвазига тушган. Шунингдек, лондонликлар ҳимоячининг иштирокига қараб, испан клубига турли бонусларни ҳам тўлаб боради.
Москера “Валенсия”нинг асосий жамоаси учун барча турнирларда 90 та учрашув ўтказган ва ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари битта гол ҳам урган.
Комментарии