 
                "Аталанта" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Бавария" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+2' Ўйин якунланди. 
- 90+2'Аталанта гол урди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 
- 90' Иккинчи таймга икки дақиқа қўшиб берилди. 
- 90'Гомес Сапатага нисбатан қўполлик ишлатди. 
- 89'Ламмерс рейд ишлатишга уринди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 
- 87'Депаолининг узатмаси аниқ етиб бормади. 
- 83' Салоҳ қарши ҳужумда ҳимоячиларни ортда қолдирди, бироқ зарбасини дарвозабон қайтаришни уддалади. 
- 82' Цимикас эса Вейналдум ўрнига ўйинни давом эттиради. 
- 82' Александр Арнольд ўрнини Уильмяга бўшатиб берди. 
- 81' Хатебор ҳам захирага олинди, Депаоли ўйинга қўшилди. 
- 81' Мохика ўрнини Руггери эгаллади. 
- 80' Гомес майдонни тарк этди, ўрнига Ламмерс ўйинга қўшилди. 
- 79'Милнернинг зарбаси рикошет билан майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 77'Салоҳ тўпни ўзига бўйсундира олмади, дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради. 
- 74' Клоппга хакам билан ортиқча мулоқоти учун сариқ карточка кўрсатилди. 
- 72'Фирминонинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди. 
- 68' Сапата Гомесни алдаб зарба йўллади, бироқ дарвозабон сейв билан хавфни бартараф этди. 
- 66' Фирминьо Жота ўрнини тўлдирди. 
- 66' Милнер Хендерсон ўрнига майдонга тушди. 
- 66' Кейта Робертсон ўрнини тўлдирди. 
- 63' Малиновский Пашалич ўрнини тўлдиради. 
- 62'Сапатанинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегди. 
- 62'Вейнаолум Мохикога тирсаги билан зарба бериб юборди. 
- 59'Жота Паломинони йиқитди, хакам оғзаки огоҳлантирди. 
- 58'Салоҳ майдон марказидан зарба йўллади, бироқ дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди. 
- 55' ГООЛ! Жота дарвозабонни ҳам ортда қолдириб бешинчи голни киритмоқда. 
- 53' Муриэль ўрнига Пессина майдонга тушди. 
- 51'Жотага нисбатан қўполлик ишлатилди. 
- 50' Сапата қулай имокниятга эга бўлди, бироқ Алисон тўпни эгаллаб олди. 
- 49' ГОООЛ! Мане дарвозабонни устидан тўпни ошириб, ҳисобни йирик ҳолатга келтирди. 
- 48'Гомес Хендерсонни чиройли услубда алдаб ўтди. 
- 47' ГОООЛ! Салоҳ тезкор қарши ҳужумида ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилмоқда. 
- 47'Мохиканинг узатмаси Жотага тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Биринчи тайм якунланди. 
- 43'Маненинг Салоҳга паси аниқ етиб бормади. 
- 41'Салоҳни ҳимоячилар тўпсиз ўйнашга мажбур қилишди. 
- 36' "Ливерпуль" бурчак тўпидан фойдалан олмади. 
- 36' Мане рақиб ҳимоячилари хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб, зараб йўллади, бироқ дарвозабон тўпни майдондан чиқариб юборди. 
- 33' ГОООЛ! Диого Жота тўпни ўзига бўйсудириб, рақиб дарвозасини иккинчи маротаба аниқ нишонга олди. 
- 32'Спата Вейналдумин қўполлик билан тўхтатиб қолди. 
- 29' Сапата ўйиндан ташқари ҳолатда дея қайд этди учрашув бош ҳаками. 
- 25'Робертсоннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 
- 21' Кертис Жонс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 18' Муриэль кучли зарба билан Алисонни синаб кўрди. 
- 17' ГОООЛ! Диого Жота дарвозабон билан бирга бир чиқиб, ҳисобни очди. 
- 16'Жонс рейд уюштириб ҳимоячиларни ортда қолдирди, бироқ бергамоликлар дарвозабони яна сейв ижро этиб, хавфни бартараф этди. 
- 15'Муриэль яхши имкониятга эга бўлди, аммо зарбасига куч етишмади. 
- 15'Сапатага қарши қўполлик ишлатилди. 
- 14'"Ливерпуль"нинг ҳужуми ўхшамади, қарши ҳужумга отланган бергамоликларни Вейналдум қўполлик билан тўхтатди. 
- 12'Хендерсон Пашаличга нисбатан қўпол ўйнади. 
- 11'"Аталанта"нинг қарши ҳужуми ҳам зарбагача етиб бормади. 
- 10'Александр Арнольд қанотдан тўпни Салоҳга узатди, ҳимоячилар эса тўп манзилга етиб бормаслигини таъминлашди. 
- 10'Клублар тўпни бир бирларига совға қилиш билан банд. 
- 8'Муриэль ва Хатеборнинг ташкил этган ҳужуми якунланмай қолди. 
- 6' "Ливерпуль" бурчак тўпидан фойдалан олмади. 
- 6'Салоҳ яхши имкониятга эга бўлди, аммо ҳолат бурчак тўпи билан якунланди. 
- 5'Хатебор тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 
- 2' Диого Йота жарима майдони ичида зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 
- 1' Ўйин рефереси Овидиу Хатеганнинг хуштаги чалинди. 
- 0'Жамоаларнинг бугунги ўйин асосий таркиби билан ушбу манзилга кириб танишиб олишингиз мумкин 
- 0'Қадрли футбол мухлислари. Барчангизни Бергамога таклиф этамиз. Бу ерда сизлар билан Жан Пьеро Гапсерини ва Юрген Клопп ўртасида бўладиган ўзига хос драматик баҳсни биргаликда кузатамиз. 



Комментарии