"Атлетико" ўз майдонида очко йўқотди

  • 18 сентября, 2021, 21:14
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лига 4-турининг марказий баҳси ўз якунига етди. Ушбу учрашувда "Атлетико" Мадрид ўз майдонида Бильбаонинг "Атлетик" жамоасини қабул қилди. 

Курашларга бой ўтган ўйинда ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. Бундан ташқари, "матрасчилар" футболчиси Жоау Фелиш 78-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.  
 
Мазкур дурангдан қатъи назар, Мадрид клуби 11 очко билан турнир жадвалида вақтинча пешқадамликни сақлаб қолди. "Атлетик" эса ўз очколарини 9 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию