"Атлетико" Симеоне давридаги энг ёмон стартни амалга оширди

CHERY AUTO

"Атлетико" Испания Ла Лигаси 17-туридан ўрин олган учрашувни "Алмерия" майдонида ўтказди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Tecno

Бу орқали очколари сонини 28 тага етказиб олган мадридликлар бош мураббий Диего Симеоне давридаги энг ёмон натижани қайд этмоқда. Аргентиналик мутахассис 2011 йилнинг декабрь ойида клубга келганидан буён натижалар бу қадар паст бўлмаганди.

Бунгача "матрасчилар" 2011/12 йилги мавсумда шундай муваффақиятсиз старт олганди. Ўшанда Грегорио Мансано бошқарувидаги жамоа 17 ўйиндан кейин 20 очко жамғарган.

Симеоне шогирдлари айни пайтда Ла Лигада 4-поғонада бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию