
"Атлетико"нинг "Ливерпуль"га қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди
Мадриднинг “Атлетико” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди.
Қуйида ушбу таркибга киритилган 24 нафар футболчи билан танишиб олишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Адан, Облак, Алехандро.
Ҳимоячилар: Хименес, Арьяс, Лоди, Савич, Фелипе, Эрмосо, Триппьер, Врсалько.
Ярим ҳимоячилар: Томас, Коке, Сауль, Лемар, Льоренте, Эррера, Витоло, Карраско.
Ҳужумчилар: Жоау Феликс, Диего Коста, Мората, Корреа, Шапонич.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Атлетико” учрашуви 11 март куни бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг Мадридда кечган дастлабки ўйинида 1:0 ҳисобида “матрасчилар”нинг қўли баланд келган эди.
Комментарии