Аутсайдер “Сити”ни қийнаган ўйин манчестерликларга рекорд келтирди

  • 21 октября, 2024, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг саккизинчи туридаги энг кескин ва муросасиз учрашув амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ҳамда жорий мавсум аутсайдери “Вулверхэмптон” ўртасида кечди.

Tecno

Атиги бир очко жамғарган “бўрилар” ўз майдонидаги учрашувнинг еттинчи дақиқасидаёқ Йёрген Странн Ларсен зарбасидан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Хосеп Гвардиола шогирдларидан Йошко Гвардиол танаффусгача ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги тўхталишлар эвазига қўшиб берилган вақтнинг бешинчи дақиқасида эса, Жон Стоунз ғалаба тўпини киритди.

Ҳимоячилар “шаҳарликлар”га уч очко келтирган бу учрашувда “Манчестер Сити” ўзининг мағлубиятсиз серияси бўйича рекордини янгилади.

Манчестерликлар Англия Премьер-лигасида қаторасига 31-беллашувни мағлубиятсиз якунлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию