"Аякс" устозига "Бавария" харидор бўлмоқда

  • 2 мая, 2019, 19:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Амстердамнинг "Аякс" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Tz нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли голландиялик мутахассисга "Бавария" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Мюнхенликлар уни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковачга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда ва мавсумлар оралиғида жамоага олиб келишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, тен Хаг бошчилигидаги “Аякс” айни дамга келиб Голландия чемпионатида пешқадамлик қилиш билан бирга, мамлакат кубоги финалига ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб келди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию