
Аёллар терма жамоаси бош мураббийи 10:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Куни кеча Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида Шри-Ланка билан куч синашиб, 10:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Котрина Кулбите бўлиб ўтган учрашув ва бўлажак ўйинлар ҳақида гапириб ўтди.
"Авваламбор барча табриклар учун каттакон раҳмат. Шу билан бирга, ўйинчиларимни ҳам чин қалбимдан табриклайман. Бугун жуда яхши ўйнаб, ажойиб натижа қайд этишди. Тўғри, ҳисоб 10:0 дур, лекин ҳали ҳам ривожланишимиз ва ўсишимиз зарур. Бу учун эса имкониятлар етарлича. Энди бор эътиборимизни иккинчи ўйинга қаратамиз. Бугун ҳужумкор жамоа сифатида устунлик билан ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимнинг аввалида бироз қийинчиликлар бўлди. Бу ҳақида ҳам бош қотириб, ўйлашимиз ва ечим топишимиз зарур. Сабаби, кейинги ўйинлар рақиб жамоалар бизга қарши шу қуролдан фойдаланиб, қийинчилик туғдириши мумкин. Яна бир бор футболчиларимни табриклайман" - дея ўз сўзларини якунлади.
Маълумот ўрнида, аёллар миллий терма жамоаси кейинги беллашувини 2 июль куни Лаосга қарши ўтказади.
Комментарии