Азиз Амонов бугун Анталияга келади ва...

  • 8 февраля, 2023, 11:58
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқинда Эроннинг “Истиқлол” клуби билан хайрлашган ҳамюртимиз Азизбек Амонов атрофида юз бераётган сўнгги маълумотларни Sports.uz орқали хабар бериб бораётганимизни яхши билсангиз керак.

Tecno

Ушбу ўйинчининг клубдан кетганини эшитган клубларимиз бирин-кетин унга таклиф билан чиқа бошладилар ва қисқа фурсатлар ичида Амонов олдида бир қатор вариантлардан бирини танлаш имконияти пайдо бўлди.

Ҳозирда Туркиянинг Анталияда бўлиб турган Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, Азизбек Амонов ҳам бугун ушбу шаҳарга етиб келади.

Гап шундаки, футболчи таклифлар орасидан “Насаф” клубининг вариантини маъқул кўрмоқда. Шу боис у айнан Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа сафига қўшилади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Aziz Mamadiyorov
08/02/2023 17:16
Omad