БАА клуби машҳур испан ҳужумчисини ўз сафига чорламоқда

  • 13 сентября, 2018, 20:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳужумчиси Альваро Негредо фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 33 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига маҳаллий "Ал-Наср" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. БАА клуби Негредога йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Негредо "Бешиктош" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 48та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 18та гол ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию