Баҳрайн-2025. Бугун 5 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Бугун ҳам ярим финалга ўтиш баҳслари бўлиб ўтади. Кун давомидан 5 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
-60 кг: Иброҳим Шокиржонов - Эмир Мухит (Қозоғистон);
-75 кг: Диёрбек Муродиллоев - Жамес Зампатти (Филиппин);
-54 кг: Беҳрузжон Роҳаталиев - Досжан Жумакан (Қозоғистон);
-66 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Абдаллаҳ Тогҳоз (Иордания);
+80 кг: Асадбек Султонбоев - Ма Дуоли (Хитой).
Биринчи дастур баҳслари бизнинг вақт билан 14:00 дан бошлаб старт олади, иккинчи дастур бўлса, 19:00 га тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии