Баҳрайн-2025. Енгил атлетикада яна бир олтин медални қўлга киритдик
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Умидли енгил атлетикачиларимиздан бири Анастасия Силченкова ҳам ғолиблар қаторидан жой олди. Қизлар ўртасида 3000 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз 9:43.61 дақиқа вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Комментарии