
Балотелли: Мен робот эмасман, ҳақорат ва хўрликлардан чарчадим
"Марсель" клуби форварди Марио Балотелли Италия терма жамоасидан бўладиган чақирувни рад этиши мумкинлигига шаъма қилди.
“Сўнгги 3 йил давомида терма жамоага қайтишга доим тайёр эдим. Аммо энди ҳақорат ва хўрликлардан чарчаганимни тушуниб етдим. Чунки мен робот эмасман. Мен барча танқидларга жавоб бера олмаслигим мумкин, аммо, мен ҳаммасини билиб, кўриб турибман. Булар мени тоқатимни тоқ қилмоқда”, - дейди Балотелли.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи Италия терма жамоаси сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у “Скуадра Адзурра” сафида жами 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди.
Комментарии