“Барса” битта гол билан ҳам рекорд ураверади

  • 6 марта, 2023, 18:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Валенсия” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Opta портали экспертларининг маълум қилишича, Рафиньянинг ягона голи каталонияликларга ажойиб рекорд келтирди.

Унга кўра, “Барселона” жорий мавсумда миллий чемпионатда саккизинчи марта  минимал ҳисобда зафар қучди. Бунақаси аввал кузатилмаган.

Айни пайтда Хави Эрнандес шогирдлари мусобақа жадвалида биринчи ўринда боряпти. Улар 62 очко жамғарган ҳолда энг яқин таъқибчиси “Реал”ни тўққиз очкога ортда қолдирмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию