“Барса” битта ўйиндан 8 миллион евро ишлаб олиши мумкин
Футбол оламидаги энг машҳур клублардан ҳисобланган “Барселона”нинг мухлисларини дунёнинг исталган бурчагидан топиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, каталонияликлар бошқа қиъаларда кўрказмали учрашувлар ўтказиш орқали клуб ғазнасига қўшимча даромад тушириш бўйича иш олиб бормоқда.
Манбага кўра, ана шундай ўртоқлик ўйинларидан бирини Перуда ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқиляпти. Айни пайтда “Барселона” мутасаддилари Жанубий Америкадаги ҳамкорлари билан ташкилий масалаларда музокара қиляпти.
Биргина ўртоқлик учрашуви каталонияликларга 7-8 миллион евро келтириши айтилмоқда.
“Барселона” бир неча йиллардан бери молиявий инқирозни баратаф этиш ва клуб иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш йўлларини қидириб келади. Клубнинг молиявий аҳволи исталган ўйинчини трансфер қилиш имконини бермайди.



Комментарии