“Барса” катта трансферга қўл уряпти

  • 11 июня, 2024, 14:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни кучайтиришни мўлжалламоқда.

Tecno

Sport.es нашрнинг ёзишича, каталонияликлар ёзги трансферлар даврида асосий нишон сифатида “Атлетик”нинг ҳужумкор фуболчиси Нико Уильямсни танлади.

“Барселона” спорт директори Деку 21 ёшли футболчининг агентлари билан боғланиб, уларни режалари ҳақида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Деку бильбаоликларга футболчининг шартномасида кўрсатилган суммадан кўпроқ таклиф қилади. Бунинг эвазига “Атлетик” раҳбарияти ўша маблағ бир неча қисмга бўлиб тўланишига рози бўлиши керак.

Якунланган мавсумда Ла Лига ва Испания кубогида 37 та учрашувда саккизта гол ва 17 та ассист муаллифи бўлган Нико Уильямс айни пайтда 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию