
“Барса” кўзлаган катта трансфер барбод бўлди
“Баселона” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида ёзги трансферлар вақтида “Бавария” ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиалани олиб келишни режалаштираётган эди.
Бироқ бу трансфер армонга айланди.
Гап шундаки, 21 ёшли футболчи “Бавария” билан ҳамкорлик шартномасини 2030 йилнинг ёрмигача узайтирди. Энди Мусиалага даъвогарлик қилган барча клублар ўз режаларини қайта кўриб чиқишига тўғри келади.
Relevo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар ҳам Мусиала вариантидан воз кечишга мажбур бўлган ва энди клуб скаутлари бошқа номзод қидиради.
Transfermarkt портали айни пайтда Мусиаланинг трансфер суммасини 140 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ бу мюнхенликлар ўз етакчисини шу нархга сотади, дегани эмас.
Комментарии