“Барса” Лаутарони трансфер қилолмади. Нишонда бошқа тўпурар

  • 23 июня, 2020, 17:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Каталония клуби узоқ ҳаракат қилганига қарамай, “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга кирита олмаганини тан олди.

Энди “Барселона” бор эътиборини “Арсенал” тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянгни олишга қаратади. Каталонияликлар бу борада Лондон клуби раҳбарияти билан музокарани бошлаган. Габонлик ҳужумчининг “Арсенал” билан шартномаси келаси йили якунланишини инобатга олиб, бу трансфер 40-50 миллион евродан ошмаслиги айтилмоқда.

Обамеянгнинг ўзи “Арсенал” билан янги шартнома тузишдан бош тортди ва фаолиятини бошқа клубда давом эттириш мақсадини билдирди.

2620f7

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию