
“Барса” Марк-Андре тер Штеген бўйича кутилмаган қарорга келди
“Барселона” раҳбарияти ва жамоанинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўртасидаги зиддият тўлиқ барҳам топган кўринади.
Каталония клуби расмий сайти орқали вазиятга ойдинлик киритди.
- “Барселона” шуни маълум қиладиган, Марк-Андре тер Штеген клуб Ла Лиганинг тиббиёт қўмитасига тақдим қилиниши лозим бўлган зарурий тиббий ҳужжатларни имзолаб берди.
Футболчига нисбатан чора қўлланиш иши тўхтатилди. Тер Штегенга асосий жамоанинг сардорлик ваколати қайтарилди, - дейилади расмий баёнотди.
Таъкидлаш жоизки, 33 ёшли голкипер ва клуб ўртасида юзага келган тушунмовчиликлар ортидан Марк-Андре тер Штеген ўзининг операциясига доир ҳужжатларни имзолашдан бош тортган эди.
Тажрибали дарвозабоннинг тўлиқ тикланиши учун тўрт ой вақт керак. Бу тиббий ҳужжат клубга унинг ўрнига бошқа ўйинчини қайдномадан ўтказиш имконини беради. Шу боис, айрим манблар тер Штеген янги дарвозабон Жоан Гарсиянинг қайдномага киритилмаслиги учун тиббий ҳужжатни имзоламаганини иддао қилган эди.
Комментарии