“Барса” ўйинчисини қудратли клублар “ҳамласи”дан қутқариш йўли топди

  • 15 ноября, 23:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Буни инобатга олган Европанинг қатор клублари испаниялик футболчини олиш ҳаракатига тушиб қолган.

Tecno

Хусусан, ПСЖ Эрик Гарсияни Каталониядан олиб кетиш учун иш бошлагани ҳақида маълумотлар тарқатиляпти.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Каталония клуби мутасаддилари Гарсияни жамоада олиб қолиш учун у билан тезкор равишда музокараларни бошлаб юборди. 24 ёшли ҳимоячига “Барселона” тўрт ёки беш йиллик шартнома бериши кутилмоқда.

Клуб хўжайинлари Эрик Гарсия билан музокара бошлангани даъвогар жамоалар, хусусан, “Пари Сен-Жермен” қизиқишини пасайтиришига умид қилмоқда.

 Эрик Гарсия “Барселона”да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнаяпти. Ҳозирга қадар барча турнирларда 131 марта майдонга тушиб, ҳисоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари рақиблар дарвозасига еттита гол уриб, жамоадошларига бешта голли пас узатган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию