“Барса”: Шу футболчи учун уч ўйинчимизни берамиз!

  • 14 апреля, 2022, 12:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти “Арсенал” ҳимоячиси Габриэль Магальяэсага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Габриэль 2020 йили “Лилль”дан 27 миллион фунт эвазига трансфер қилинганидан кейин “Арсенал”нинг энг муҳим ўйинчисига айланди. Микель Артета жамоаси мудофаа қудрати айнан мана шу футболчига боғлиқ ҳисобланади.

24 ёшли бразилиялик ҳимоячи “Брайтон”дан олинган Бен Уайт билан ажойиб тандем ҳосил қилди ва уларнинг хизмати туфайли “канонирлар” Чемпионлар лигасига чиқиш имконини сақлаб турибди.

“Барселона” бу ўйинчини олиш орқали Хавига керак бўлмай қолган Самюэль Умтити ва Клеман Лангленинг ўрнини тўлдирмоқчи.

Молиявий имконияти чекланган каталонияликлар Габриэль учун дарвозабон Нето, ярим ҳимоячи Рики Пуч ва ҳужумчи Мемфис Депайни шартномага қўшишга тайёрлигини билдирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию