“Барса”: Шу юлдузни олмасак бўлмайди!
“Барселона” раҳбарияти айни пайтда “Марсель” сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган англиялик Мэйсон Гринвудни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.
Каталонияликлар скаутлар Францияга келиб, “Марсель”нинг “Гавр” билан учрашувида Гринвуднинг ўйинини синчковлик билан кузатиб борди.
Мэйсон бу баҳсда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилиб, марселликларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
The Sun нашрининг ёзишича, “Барселона” скаутлариша 24 ёшли футболчининг ўйини ҳар томонлама маъқул келган.
Аслида каталонияликлар2023 йилда Гринвудга қизиқиш билдирган эди. Ўшанда “Манчестер Юнайтед” билан муносабатлари бузилган ҳужумкор футболчи ижара асосида “Хетафа”га келиб, мазмунли ўйин намойиш қилганди.
“Марсель” раҳбарияти Мэйсон Гринвудни “Манчестер Юнайтед”дан тўлиқ трансфер қилганидан кейин унга 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома берган. Transfermarkt портали Мэфсонни 40 миллион еврога баҳолаяпти.



Комментарии