“Барса” юлдузи Гвардиоланинг орзусини пучга чиқарди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” таркибини қайта шакллантиришга бел боғлаган Хосеп Гвардиола клубдан кетадиган Кевин де Брюйне ўрнини боса оладиган плеймейкер қидирмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассис нишонида турган ўйинчилардан бири “Барселона” юлдузи Дани Ольмо ҳисобланади.

Ольмонинг агенти Энди Бара “Манчестер Сити”нинг ўз мижозига бўлган қизиқишига муносабат билдириб, Данинг яқин келажакдаги режаларини ошкор қилди.

- Биз ҳеч қайси клуб билан музокара олиб бормаймиз. Дани айни пайтда ўзини “Барселона”да бахтиёр ҳис қиляпти. Ольмо Каталонияда совринлар юта бошлади ва ажойиб жамоанинг ажралмас бўлагига айланди.

Унинг атрофида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас. Лекин келажакда нималар бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмаслигини ҳам назардан қочирмаслик керак, - деди Энди Бара.

Ўтган ёзда “Барселона”га қўшилган Дани Ольмо жорий мавсумда барча турнирларда 37 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва еттита ассист расмийлаштирди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача тузилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию