“Барса”нинг боши қотди. Левандовски бўйича яхши таклиф келган...
Польшалик тўпурар Роберт Левандовскининг Каталония супер клубидаги келажаги борасида турли мазмундаги хабарлар оқими кучайиб бораётгани кузатилмоқда.
“Барселона” Саудия Арабистонидан қишки трансфер ойнасида ҳужумчини олиш учун 35 миллион евролик таклиф олди. Бу таклиф тажрибали ҳужумчининг келажаги бўйича тезкор қарор қабул қилишга ундамоқда.
Каталония клуби Левандовски келажаги бўйича бир нечта омилларни ҳисобга олади. Бир томондан, юқори маош фондини қисқартириш ва спорт бюджети мувозанатини таъминлаш зарур. Иккинчи томондан, Левандовскининг тажрибаси ва самарадорлиги ҳали ҳам жамоа учун муҳим ҳисобланади. Шу боис уни сақлаб қолиш хоҳиши ҳам бор.
2022 йилда клубга келганидан бери Роберт Левандовски ҳужумнинг асосий қувватига айланди. Унинг таъсири дарҳол сезилди — голлар, етакчилик ва тажриба. Ҳужумчи 37 ёшида бўлишига қарамасдан, у рақиб ҳимояси учун доимий таҳдид бўлиб қолмоқда ва жамоадошлари учун профессионаллик намунаси ҳисобланади.



Комментарии