
"Барселона" – ПСЖ ўйини "Камп Ноу"да ўтказиладими?
"Diario Sport"нинг маълум қилишича, 1 октябрга белгиланган Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги "Барселона"нинг илк уй баҳси "Олимпик Льюис Компанис" стадионида ўтказилади.
"Камп Ноу"да реконструкциянинг биринчи босқичи якунланиб, аренанинг сиғими ҳозирча 27 минг ўринга етди. "Барселона" "Spotify Camp Nou" қурилиш лойиҳасининг дастлабки босқичи учун сертификат олди, аммо ҳали ҳам шаҳар кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этиши керак. Чемпионлар лигаси ўйинлари учун эса белгиланган минимал сиғим ва трибуналарда муайян секторларнинг очиқ бўлиши талаб этилади.
Шу боис, клуб ҳозирча ПСЖга қарши баҳс қайси стадионда ўтказилишини расман эълон қилмади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Чемпионлар лигасидаги ўз юришини 18 сентябрь куни сафарда "Ньюкасл"га қарши баҳс билан бошлайди.
Комментарии