“Барселона” базўр олган Ольмодан айрилиши мумкин

  • 1 сентября, 2024, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ёзги трансферлар даврида қийинчиликлар билан бўлса-да, нишондаги ўйинчилардан бири – Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олди.

Tecno

Трансфер амалга ошган бўлишига қарамай, клуб мутасаддилари ярим ҳимоячини чемпионат қайдномасидан ўтказишда муаммоларга дуч келди.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар Ольмони вақтинча – 2024 йилнинг охиригача қайдномадан ўтказган. Клуб бошқа бир футболчи – Андрес Кристенсег жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани учунгина Ольмони мусобақа қайдномасига кирита олган.

Агар “Барселона”  хўжайинлари янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича муаммоларни тезроқ ҳал қилмаса, Даниэль Ольмо 1 январдан бошлаб жамоага ёрдам бера олмайди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию