"Барселона" бош мураббийи ПСЖ ҳақида нималар деди?

  • 14 декабря, 2020, 19:10
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Биз учун осон ўйин бўлмаслигини жуда яхши биламиз. Имкониятлар 50/50. ПСЖ ҳамда "Барселона" Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун кураш олиб борувчи жамоалар. Ҳеч ким тўхташни истамайди. Шу сабабли, қайсидир жамоанинг имкониятини юқорироқ баҳолай олмайман", - дея нидерландиялик мутахассис сўзларини клуб "Твиттер" саҳифаси келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари 16/17 ва 23/24 февраль кунлари ўтказилади, жавоб баҳслари эса 9/10 ҳамда 16/17 март саналарига белгиланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию