"Барселона" "Челси"га футболчи жўнатади

  • 3 апреля, 2020, 09:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтити ёзда жамоадан кетади. Бу ҳақда Football London нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчи "Челси" сафига бориб қўшилади. Унинг агенти аллақачон бу борада “аристократлар” билан музокаралар бошлаб юборган.

Шу ўринда Умтитининг хизматларига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби АПЛнинг бошқа грандларидан ҳам қизиқишлар борлигини айтиш лозим.

Умтити жорий мавсум “Барселона”да 16 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию