
"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ферран Торрес Испанияни тарк этиб, Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Birmingham Mail нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчига Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби ёзги трансфер ойнасида Торресни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
"Барселона" раҳбарияти футболчини сотишга тайёр, аммо уни қўйиб юбориш учун 50 миллион евро сўралмоқда. Торреснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
2024/2025-йилги мавсумда испаниялик ҳужумчи 45 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Комментарии