"Барселона" икки ҳужумчини трансфер қилмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти ушбу ёзги трансферлар ойнасида бирданига икки ҳужумчи, ҳусусан, "Атлетик" дан Нико Уильямс ва "Манчестер Юнайтед" дан Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда. 

Tecno

"The Times" хабарига кўра, каталонияликлар "кўк-анорранглилар" сафида ўйнашни истаётган Рэшфордни ижарага олиш бўйича келишувга эришишни истамоқда. Нико масаласи эса бироз жиддий. Сабаби клублар 60 миллион евролик таклиф масаласида келиша олишмаяпти. Испаниялик вингернинг ўзи ҳам "Барселона"га ўтиш учун бир қатор гранд клублар таклифларига рад жавобини бериб келмоқда. 

Маълумот учун Рэшфорд ўтган мавсумни ижара асосида "Астон Вилла" да ўтказган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию