
"Барселона" Коутиньонинг нархини туширишга тайёр
“Барселона” клуби “Бавария”да ижарада тўп сураётган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньодан ҳамон қутулиш ҳақида ўйламоқда.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра “Бавария” бразилиялик футболчини аввал бошида айтилганидек 120 млн еврога сотмоқчи эмас. Агар немис гранди уни тўлиқ сотиб олишни истаса, каталонияликлар Коутиньонинг нархини туширишга тайёр. Ўз навбатида Филиппе ҳам Мюнхенда қолишга қарши эмас.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Комментарии